Суперлигада биринчи давра тугади: фаворитлар, тўпурарлар ва можаролар
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида биринчи давра ўйинлари тугади. Амалдаги чемпион «Нефтчи» ҳамон етакчилик қилмоқда. «Пахтакор» иккинчи, ўтган ёлги кубок финалчиси «Бухоро» учинчи ўринда. Одатда биринчи даврадан кейин танаффус бўлар, пули борлар бирор ерда йиғин ўтказиб келарди. Трансфер ойнаси ҳам танаффус вақтида очиқ бўларди. Бироқ бу йил ЖЧ сабаб тақвим ўзгариб кетди, иккинчи давра эртадан бошланади.
Таҳририят маълумотларига кўра, жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва натижалар очиқ эълон қилинади. Мутахассислар йўналиш бўйича қўшимча таҳлиллар тайёрламоқда.








